Тиқилинч бозордаги дўконлардан бирига кириб, ўзимга пальто танлаётсам, сотувчи бирданига бақириб қолди:— Қани анави аблаҳ?! Ҳозиргина шу ерда пальтоларни олиб кийиб кўраётган эди. Қочиб кетдими???— Шу ердаман! - дедим.— Ҳа шу ердамидингиз? Танимай қолибман сизни, - деди сотувчи.Дарҳол эгнимда турган пальтони сотиб олдим. Мен таниб бўлмас даражада ўзгариб кетибман демак!!! (© https://latifa.uz/show/7503)